"Тоттенхэм" "Ювентус" қизиқаётган футболчисини таркибда сақлаб қолмоқчи

"Тоттенхэм" ярим ҳимоячи Пьер-Эмил Хёйбергни таркибда сақлаб қолмоқчи, дея ёзмоқда инсайдер Фабрицио Романо.

Манбанинг маълум қилишча, 28 ёшли даниялик футболчига "Ювентус"дан жиддий қизиқиш бўлаётганига қарамай лондонликлар Эмилни жамоада сақлаб қолишга ҳаракат қилади. "Юве" ҳавбекни ижарага олиш борасида таклиф тайёрлаётганди.

Маълумот учун, Хёйберг жорий мавсум "шпорлар" сафида 13 та баҳсда майдонга тушиб, самарали ҳаракат амалга оширмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!