"Тоттенхэм"да захирада "чириётган" Регилон АПЛнинг бошқа гранди сафига ўтиши кутиляпти
Серхи Регилон "Тоттенхэм"дан "Манчестер Юнайтед"да кўчиб ўтиши мумкин.
Манкуниаликлар 26 ёшли футболчини жароҳат олган Люк Шоуга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда "Manchester Evening News" нашри хабар берди.
Регилон ўтган мавсумни "Атлетико" сафида ижара асосида ўтказганди. У жорий мавсум "шпорлар" таркибида бирорта расмий учрашувда ҳаракат қилмади.
Фикрлар