Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду бугун Халқаро чемпионлар кубоги доирасидан ўрин олган "Тоттенхэм"га (2:3) қарши ўйинда захирага олинганидан норози бўлди.

Гап шундаки 34 ёшли португалиялик футболчи учрашувнинг 63-дақиқасида алмаштирилгач майдонни тарк этаётиб бош мураббий Маурицио Саррига ўз эътирозини билдирди. Таъкидлаш керакки, Роналду 60-дақиқада гол урган эди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳсда туринликлар 2:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Минбар

Барча блоглар