"Тоттенхэм"га "Реал" футболчиси керак эмас

“Тоттенхэм“ “Реал“ Мадрид футболчиси Гарет Бэйлни сотиб олишни режалаштирмаяпти. Жамоа 32 ёшли вингернинг хизматларига муҳтож эмас.

“Football London“ нашрига кўра, ёзда эркин агентга айланадиган уэльслик иқтидор эгаси Контенинг талабларига жавоб бериши қийин. Унинг жисмоний ҳолати АПЛ даражасига мос эмас, деб ҳисобланмоқда.

Қайд этилишича, Бэйл фаолиятини “Реал“да якунлаш эҳтимоли юқори эмас. У мавсум якунлангач, “қироллик клуби“ни тарк этиши деярли аниқ.

Маълумот ўрнида, Гарет Бэйл жорий мавсум барча турнирлар доирасида атиги 5 ўйинда иштирок этди ва ўз номига битта гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!