"Тоттенхэм"га "Реал" собиқ футболчиси бош мураббий бўлиши мумкин

CHERY AUTO

"Daily Mail" хабарига кўра, "Байер" бош мураббийи Хаби Алонсо "Тоттенхэм"да иш бошлаши мумкин. Бошқа даъвогарлар орасида "Бавария"нинг собиқ бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ва "Фейеноорд"дан Арне Слот вариантлари бор эди.

Tecno

Маълумотларга кўра, "шпорлар" президенти Дэниель Леви 35 ёшли Нагельсманни тажрибасизлиги учун, Слотни эса совринларнинг йўқлиги ва топ турнирларда иштирок этмагани сабаб улар билан шартнома имзоламоқчи эмас.

Аввалроқ, "Тоттенхэм" "Спортинг"дан Рубен Аморим ва "Бёрнли"дан Венсан Компанига қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию