"Тоттенхэм"га ёзда келган футболчи трансфер бозорида талаш бўлмоқда
"Тоттенхэм" сафига ёзда келиб, қўшилган ҳужумчи Матис Тель фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин.Бу ҳақда "Fichajes" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, 20 ёшли футболчининг хизматларига "Вильярреал" қизиқиш билдирмоқда. Ундан ташқари форвардни "Париж", "Галатасарай" ва "Рома" клублари ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи. Франциялик футболчига қизиқаётган клублар уни ижарага олишни режа қилмоқда. Чунки "шпорлар" Телни сотиб юбориш ниятида эмас.
Матиснинг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 30 миллион еврони ташкил этади. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Маълумот учун, ҳужумчи жорий мавсум "Тоттенхэм" сафида 19 та учрашувда майдонга тушди ва 3 та гол киритишга эришди.



Фикрлар