"Тоттенхэм"ни икки футболчи тарк этди
Шартномаси ўз ниҳоясига етган икки футболчи "Тоттенхэм"ни тарк этди.
Гап ҳимоячи Ян Вертонген ва дарвозабон Мишель Ворм ҳақида кетмоқда. Вертонген 2012 йили Лондон клубининг сафига келиб қўшилган бўлса, Ворм 2014 йилдан буён жамоа шарафини ҳимоя қиларди.
"Шундай қилиб, вақт етиб келди. Кўп сабабларга эга бўлган қайғули кун. Мен бу ерда орттирган дўстларимни, клубдаги барча ходимларни, ажойиб янги стадионни ва албатта, сиз азиз мухлисларни соғинаман," - деб изоҳ қолдирди Вертонген.
Фикрлар