"Тоттенхэм"нинг асосий ҳимоячиларидан бири "Ливерпул"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳимоячиси Ян Вертонген "Ливерпул"га қарши бўлиб ўтадиган ЕЧЛ финал баҳсини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 32 ёшли бельгиялик футболчи “Аякс”га (3:2) қарши бўлиб ўтган ярим финал баҳсида жароҳат олган. Тез орада у чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади ва шундан сўнг унинг қачон сафга қайтиши ойдинлашади.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" ўртасидаги финал учрашуви 1 июнь куни Мадридда бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Вертонген жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида 33та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар