"Тоттенхэм"нинг қишки трансферлар давридаги илк хариди ким бўлиши маълум

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби “Бенфика” ярим ҳимоячиси Жедсон Фернандешни таркибга қўшиб олишга жуда яқин турибди.

Record нашри тарқатган хабарга кўра “шпорлар” 21 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан 1,5 йилга ижарага олишади. Айни дамда Жедсон Лондонда бўлиб турибди ва томонлар тез орада шартнома имзолашади.

Таъкидлаш керакки, “Тоттенхэм” Жедсон учун курашда “Вест Хэм”, “Вулверхэмптон”, “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” клубларини ортда қолдиришга эришди.

Маълумот учун, Жедсон жорий мавсум Португалия чемпионатида 7 та ўйинда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!