Тотти қайси футболчини ўз жамоасида кўришни хоҳлар эди? (ФОТО)

"Рома" клуби ва Италия терма жамоаси афсонаси Франческо Тотти “янги Пирло” деб ном олган "Брешия" ярим ҳимоячиси Сандро Тонали ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Тонали менинг жамоамда ўйнаши учун қўлимдан келган барча ишни қилардим. Менимча, у дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланади. Унда мукаммал футболчида бўлиши керак бўлган ҳамма нарса бор: техник ва ақлий қобилияти яхши, ҳар қандай вазиятда ҳам хавфли”, - дейди Тотти.

тонали_1

19 ёшли Тонали жорий мавсум “Брешия” сафида 24 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг айни дамдаги трансфер нархи эса 31,5 млн еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)