Тотти: Салах дунёнинг энг кучли футболчиларидан бирига айланиб бўлди, бироқ у янада кучайиши мумкин
Ads

Римнинг “Рома” клуби афсонаси Франческо Тотти айни дамда “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилаётган собиқ жамоадоши Муҳаммад Салахнинг кўрсатаётган ўйинлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“У ҳозирги кўрсатаётган ўйин даражасини ҳисобга олганда дунёнинг энг кучли футболчисидан бирига айланиб бўлди. Бироқ, менимча у янада кучлироқ бўлиши мумкин. Унинг ҳозирши ўйинлари чинданда ажойиб бўлсада, у бу борада яна бир поғона юқорилай олади”, - дейди италиялик собиқ футболчи.

Маълумот учун, 25 ёшли мисрлик футболчи жорий мавсум АПЛнинг 26та учрашувида иштирок этган ва ўз ҳисобига 22та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.