"Трактор" - "Пахтакор". Превью

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Табризнинг "Трактор" клубига қарши баҳс олиб боради. Ушбу баҳс олдидан "шерлар" расмий "Телеграм" саҳифаси ўйин превьюсини тақдим этди:

"Чемпионлар Лигаси 5-турида жамоамиз Эроннинг "Трактор" клуби билан майдонга тушади.

Ушбу рақиб билан билан дастлабки беллашувда 3:3 ҳисоби қайд этилганди. Ўшанда "Пахтакор"дан Черан, Муҳиддинов ва Эркинов гол урган бўлса, табризликлардан Дежага ва Аббосзода зафар қучганди. "Трактор" билан ҳозиргача кечган уч ўйинда биттадан ғалаба, дуранг ва мағлубият кузатилган.

Беллашувни дисквалификация сабабли ўтказиб юборадиган футболчи иккала жамоа таркибида мавжуд эмас.

"Шерлар" мазкур беллашувда ғалаба қозонган тақдирда нимчорак финалга йўлланма олишга имкониятни сақлаб қолиши мумкин. Акс ҳолда, гуруҳ босқичидан кейин бу йилги иштирокимизни якунлашга мажбур бўламиз.

"Трактор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 26 апрель, душанба куни Тошкент вақти билан соат 20:00да "Шаржа" стадионида бошланади", - деб ёзади расмий саҳифа. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
25/04/2021 23:50
Кўрамиз қани нима каромат кўрсатар экан бу сафар Шерлар...