
Трамп: Дўстлик мақсадида чўзилган қўлни рад этсангиз, жавобимиз кескин бўлади
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан дўстона муносабатлар ўрнатиш ниятида.
- Мен бу мактубни янги сарҳадларни очиш мақсадида ёзяпман. Ҳарбий ҳаракатларни ортда қолдириш вақти келди. Биз санкцияларни олиб ташлашимиз ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик эшикларини очишимиз мумкин.
- Биз сизни огоҳлантирамиз: агар дўстлик мақсадида чўзилган қўлни рад қилсангиз, бизнинг жавобимиз кескин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эроннинг "ЖЧ-2026"даги иштироки сўроқ остидалиги борасида хабарлар пайдо бўлганди. Сабаби, улар АҚШ билан дўстона муносабатда бўлмаган 43 мамлакат рўйхатига киритилганди.
Биласиз, Эрон терма жамоаси АҚШ, Мексика ҳамда Канадада бўлиб ўтадиган Мундиал йўлланмасини аллақачон нақд қилган.
Фикрлар