Трамполин: Вакилларимиз энг сўнгги ўринларда
Ads

Осиё ўйинларининг бугунги кун дастуридан ўрин олган трамполинда сакраш бўйича аёллар баҳсидан сўнг эркаклар ўртасидаги беллашувлар ҳам ўз ниҳоясига етди.

Ушбу йўналишда ҳамюртларимиз Самирбек Усмонов ва Амиран Бабаянлар ҳам иштирок этди. Хусусан, ушбу беллашувларда Самирбек Усмонов 53,330 балл билан еттинчи ўринни банд этган бўлса, Амиран Бабаян 45,230 балл билан энг сўнгги ўринни эгаллади.

Қайд этиш лозим, ушбу йўналишда хитойликлардан Донг Донг олтин,  Леи Гао кумуш медални қўлга киритган бўлса, Қозоғистон вакили Пирмаммад Алиев кучли учликни якунлаб берди.