Трансферлар ойнасининг сўнгги кунларида содир бўлаётган воқеалар!

Трансферлар ойнасининг сўнгги кунларида ҳар доим кутилмаган воқеалар содир бўлади. Бу сафар ҳам шундай бўлиш эҳтимоли юқори. Сабаби, ҳали ҳам ўз мақсадига ета олмаган жамоалар мавжуд ва улар фаолликни оширишган. Тез орада амалга ошиши мумкин бўлган воқеалардан бири Фелишнинг "Барса"га ўтиши бўлса, яна бири Верраттининг ПСЖни тарк этишидир. "Манчестер Сити" ҳам ҳали янги ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламади. Шунингдек, "Манчестер Юнайтед" ҳимоячи сотиб олмоқчи. 

Жоау Феликс - "Басрелона" 

Ўтган қишда "Челси"га ижарага берилган вингер бош мураббий билан яна келиша олгани йўқ ва яна клубни тарк этмоқда. 120 миллион еврога сотиб олингани боис "Атлетико" португалга катта нарх қўйган. Шу сабабли, айрим жамоалар уни сотиб ололмади. Аммо кутилмаганда "БарсаФеликсни ўз таркибига қўшиб олгиси келиб қолди. Бу футболчининг ўзи Каталония клубига ўтмоқчилигини айтганидан кейин содир бўлди. Лапорта ҳам 23 ёшли вингернинг мухлиси ва шу трансферни амалга оширгиси келиб қолди, лекин бошида Хави бу қарорни маъқулламади. Айни пайтга келиб испаниялик мутахассис ушбу трансферга рози. "Атлетико" билан келишувга эришиш бироз қийинроқ. Бироқ, "Барса"ни бошқа нарса кўпроқ ташвишга солмоқда. Клуб молиявий қоидаларни бузмаган ҳолда, Феликсни ўз таркибига қўшиб олмоқчи ва бунга ҳаракат қилмоқда. Айтганча, вингер Испан грандини трансферлар ойнасининг сўнгги соатигача кутишга тайёр. Унга Саудиядан ҳам жиддий қизиқишлар мавжуд. Агарда Феликс Каталонияга йўл олмаса, Европани тарк этиш эҳтимоли юқори. Трансфер тафсилотлари бўйича ҳали аниқ маълумотлар йўқ. 

Image

Нунес - "Манчестер Сити"

"Шаҳарликлар" мавсумни кўтаринки кайфиятда бошлади. Айни пайтда АПЛда Гвардиола шогирдларидан ташқари ҳеч қайси клуб 9 очко тўплай олгани йўқ. Аммо испаниялик мураббий ушбу ёзда битта ярим ҳимоячи сотиб олинишини истайди. Вариантлар орасида Флориан ВирцЛукас Пакета каби футболчилар бор эди. "Манчестер Сити" эса Матеус Нунесни танлади ва бу трансферга яқин келмоқда. Дастлабки таклиф "Вулверхэмптон" томонидан рад қилинди. "Бўрилар" кўпроқ пул хоҳлади ва манчестерликлар таклифни яхшилади. Улар 60 миллион евро тўлашга тайёр. Шунингдек, томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда. Ярим ҳимоячининг ўзи "Сити" билан шахсий шартлар бўйича келишувга эришиб бўлган. У ҳозир жамоа машғулотларида қатнашмаяпти. 

Image

Марко Верратти - "Ал-Араби"

ПСЖни катта юлдузлар тарк этганига қарамай, клубни яна бир асосий футболчи кетиш арафасида. Марко Верраттини ўз таркибига қўшиб олиш учун айни пайтда "Ал-Араби" жиддий ҳаракат қилмоқда. Шу билан бирга, Қатар клуби бу трансфер амалга ошишига ишонмоқда. Аввалроқ, ярим ҳимоячига "Ал-Ҳилол" қизиқиш билдирганди. Футболчи билан келишувга эришиб ҳам бўлганди, лекин парижликлар билан келиша олмади. Шундан сўнг курашга Қатар жамоалари қўшилди. Франциянинг бир қатор нашрлари хабар беришича, "Ал-Араби" 45 миллион евроли таклиф жўнатди ва ПСЖнинг жавобини кутмоқда. Верраттининг ўзи фаолиятини Европадан ташқари давом эттиришга қарши эмас, дея маълум қилмоқда инсайдерлар.

Image

Марк Кукурелья - "Манчестер Юнайтед"

"Манчестер Юнайтед" Люк Шоу жароҳат олганидан кейин янги чап қанот ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилмоқда. Аввалроқ, клуб радарига Маркос Алонсо, Серхио Регилон ва Николас Тальяфиколар тушганди. Улар орасида "Челси" аъзоси Марк Кукерелья танланди ва футболчи билан келишиб олинди. "Челси" ва "қизил иблислар" ўртасида музокаралар давом этади. "Аристократлар" Кукерельянинг ижараси учун 7 миллион евро истамоқда, манчестерликлар эса 2 миллион фунт тўламоқчи. Агарда томонлар тўлов бўйича келиша олса, ҳимоячи ижара асосида "Манчестер Юнайтед"га ўтади.

Image

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!