Требл қайд этган Гвардиола қаерда дам оляпти?

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола муваффақиятли якунланган мавсумдан сўнг таътилини қаерда ўтказаётганини маълум қилди. Испаниялик мутахассис таътилни оиласи билан Мисрда ўтказмоқда. Мураббий ўзининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифасига бу ҳақда фоторепортаж жойлаштирди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Гвардиола бошчилигида "Манчестер Сити" требл қайд этганди. “Шаҳарликлар” Премьер-лига чемпиони ва Англия кубоги ғолиби бўлишди, шунингдек, Чемпионлар лигасида ҳам ғолиб чиқишди.

Маълумот учун, 52 ёшли мураббий 2016 йилнинг июлидан бери «Манчестер Сити»ни бошқариб келмоқда. Гвардиоланинг Манчестер клуби билан амалдаги шартномаси 2024/2025 йилги мавсум охирида якунига этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!