Трент Александер-Арнольд: "Ливерпуль" сардори бўлмоқчиман"
"Ливерпуль" ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд келажакдаги режалари билан ўртоқлашди.
"Клуб сардори бўлиш - бу менинг орзуйим, буни айтишдан уялмайман. Сардорлик боғичи учун қарорни мен чиқармайман.
"Ливерпул"ни ўз уйим деб биламан, доим шу клубда тўп сурганман. Бошқа клуб учун тўп суриш ёки клубдан кетиш ҳақида хеч қачон ўйламаганман.
Ёшлигимда "мерсисайдликлар" либосида майдонга тушишни орзу қилар эдим. Демак, мен ўз орзуйимда яшаяпман," - дея айтиб ўтди Александер-Арнольд.
Фикрлар