Трент Александр-Арнольд номаълум муддатга сафдан чиқди

"Ливерпуль"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд жароҳат олиб сафдан чиқди.

22 ёшли футболчи кеча “Манчестер Сити”га (1:1) қарши кечган баҳсда сон мушакларидан жароҳат олган бўлиши мумкин. Бугун у чуқурлаштирилган тиббий текширувдан сўнг унинг жароҳати қай даражада экани маълум бўлади. Аммо шуниси аниқки, Трент Англия терма жамоасининг ноябрь ойидаги учрашувларида иштирок эта олмайди.

Александр-Арнольд жорий мавсум “Ливерпуль” сафида жами 11 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!