Триатлон. Осиё кубогининг профессионаллар ўртасидаги баҳсларида кучлилар аниқланди
Самарқанд мезбонлик қилаётган триатлон бўйича Осиё кубогида профессионал атлетлар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
МОҚ матбуот хизматининг хабар беришича, спортчилар 15 даража илиқ бўлган ҳаво ҳароратида очиқ ҳавзада 1,5 кмга сузиш, 40 кмга велопойга ва 10 кмга югуриш дастурларида беллашишди. Муросасиз баҳсларда терма жамоамизнинг 5 нафар вакили иштирок этди. Бироқ юртдошларимиз шоҳсупага кўтарила олишмади. Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:
Эркаклар:
1. Давид дел Кампо (Испания) – 1:45:40
2. Феликс Духампт (Руминия) – 1:45:48
3. Грегор Пае (Люксембург) – 1:46:23
Аёллар:
1. Хиска Тоус (Халқаро триатлон федерацияси) – 1:58:27
2. Синю Лин (Хитой) – 1:58:32
3. Ноеми Сарсзеги (Венгрия) – 1:59:06
Фикрлар