Царукян ва Нина ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйилди! Ҳақиқат ошкор бўлди

  • 29.04.2026 14:48
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Таниқли ММА устаси Арман Царукяндан UFC журналисти Нина Драма билан муносабатлари ҳақида сўрашди.

"Нина ва мен – яқин дўстлармиз, холос. Сиз кўрган барча нарса – шунчаки биз биргаликда суратга олган контент. Унинг ўз севгилиси бор. У йигит ҳар доим Драманинг ёнида. Улар бирга ишлашади", - деди Арман.

Шунингдек, мазкур вазиятга Нина Драманинг ўзи ҳам изоҳ бериб ўтди.

"Одамлар ҳақиқатан ҳам мен UFC жангчилари билан ётишимга ишонишади. Ҳазилни тушунаман, лекин ким бунга чин дилдан ишонишини билмоқчиман. Мен – UFC контент-мейкериман... Жангчиларни тарғиб қилишга ёрдам бераман, биз скетчлар суратга оламиз. Интервьюларда ҳар бир жангчининг шахсини очиб беришга ҳаракат қиламан, шунинг ортидан ҳаммамиз пул топамиз. Шон Стрикленд, Мераб Двалишвили, Диего Лопес, Арман Царукян ва Алекс Перрейра – менинг дўстларим, лекин уларга ёлғиз учрашиш учун қўнғироқ қилмайман. Ва ниҳоят, менинг йигитим – видеографим эмас... у ижодий директорим. Эслаб қолинг!" – деди Нина.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!