“Цементчи” бош мураббийи Абдумалик Ҳакимов истеьфога чиқарилди
Ads

 

3 январь куни клубнинг мавсум олди йиғилиши бўлиб ўтди. Йигилиш кун тартибидан: ўтган мавсумда жамоа олдига қўйилган вазифалар, йўл қўйилган хатолар ва келгуси мавсумда назарда тутилган режалар ҳамда вазифалар масалалари кўриб чиқилди. Йигилиш давомида жамоа раҳбарлари томонидан ўтган мавсумда жамоа олдига кўйилган вазифа бажарилмаганлиги сабабли “Цементчи” жамоаси бош мураббийи Абдумалик Ҳакимов ўз аризасига биноан истеьфога чикарилди.

Хакимовдан истеьфоси хакида сўралганда:

- Мени раҳбариятга хеч кандай эьтирозим йук. Ўтган мавсумда олдимизга қўйилган 1-2 ўринни олиш вазифасини уддалай олмадик ва мен раҳбариятнинг карорини хурмат киламан. Жамоа аьзоларига эса омад тилайман. Мен каерда бўлишимдан катьий назар, мен уларга доимо муҳлислик қиламан, - дейди Абдумалик Ҳакимов

Эслатиб ўтамиз, “Цементчи” жамоаси ўтган мавсумда “Норин”дан 1 очко кам тўплаган ҳолда 74 очко билан мусобақани 3-ўринда якунлаган эди.