"Ценг Тоу"га қарши баҳсда "Ҳумо"нинг энг яхши хоккейичиси ким бўлди?

Кеча Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси Олий Хоккей лигаси (ВХЛ) мунтазам чемпионати доирасида Хитойнинг "Ценг Тоу" жамоасини қабул қилди ва 4:2 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. 

Одатга кўра тошкентликлар сафида беллашувдан сўнг учрашувнинг энг яхши хоккейчиси аниқланди. Унга кўра, кечаги ўйинда рақиб дарвозасига бир бор йўл топган Павео Синявский жамоа аъзолари томонидан баҳснинг энг яхши хоккейчиси деб топилди ва ўзбек дўпписини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!