ЦСКА бразилиялик футболчи билан шартнома имзолаш арафасида
Журналистнинг хабар беришича, "Коринтианс" таркибида ҳаракат қилиб келаётган бразилиялик форвард Вагнер Лав ЦСКАга қайтиши мумкин.
"Вагнер тез орада бу ҳақида расмий баёнот беради. Трансфер масаласидаги барча деталлар келишиб бўлинган. Футболчи ЦСКА билан бир йиллик шартномага имзо чекмоқда. Келгусида клуб ва Вагнернинг ўзи нима қилишни келишиб олишади. Аммо бир қатор манбаларнинг маълум қилишича, у фаолиятини айнан рус клубида якунлайди ва жамоа структурасида иш бошлайди", - деб ёзади Арустамян ўзининг "Телеграм" каналида.
Таъкидлаш жоизки, 35 ёшли футболчи 2004-2011 йилларда ЦСКА шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар