ЦСКА Файзуллаевдан кейин яна бир ўзбек футболчисига харидор!

ЦСКА раҳбарияти Аббосбек Файзуллаевнинг “армиячилар” сафидаги муваффақиятли ўйинларидан кейин яна бир ўзбек футболчисига харидор бўлмоқда.

Бу ҳақда Россия футболини ёритаётган бир неча манба, хусусан, championat.com, sport24.ruliveresult.ru  каби сайтлар ахборот тарқатди.

Унга кўра, москваликлар ҳимоя чизиғини “Бунёдкор” сардори Авазбек Ўлмасалиев ёрдамида кучайтирмоқчи.

avaaaz

23 ёшли футболчи жорий мавсумда Ўзбекистон Суперлигаси ва мамлакат кубоги баҳслари жами 28 та учрашув ўтказиб, чемпионатда ўз ҳисобига биттадан гол ва ассист ҳам расмийлаштирди.

Ўлмасалиев аслида “Нефтчи” тарбияланувчиси ҳисобланади. Авазбек 2019 йилдан бери Тошкент шаҳри жамоалари шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Хусусан, ҳимоя маркази ва ҳар икки қанотда ўйнай оладиган универсал футболчи “Локомотив” ва “Пахтакор” жамоаларида ҳам ўйнаган.

Трансферларга ихтисослашган transfermarkt.world портали яқинда Ўзбекистон Суперлигаси ўйинчиларининг янгиланган нархини эълон қилган эди. Унга кўра, Ўлмасалиев 400 минг еврога баҳоланмоқда.

Россиялик футбол мухлислари айни пайтда ЦСКАнинг ўзбек футболчисига қизиқаётганини кенг муҳокама қиляпти.

Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига россиялик фанатларнинг ушбу трансфер бўйича фикр-мулоҳазаларини ҳавола этади.

Ced102:

Тез орада жамоаларимизда фақат ўзбеклар ўйнайди.

070slava (ced102 фикрига жавобан):

Агар улар бизнинг футболчилардан яхшироқ бўлса, нега ўйнамаслиги керак?

Muravei03:

Агар унинг ҳам тайёргарлиги Аббосбек Файзуллаевникидек бўлса, жамоанинг ярмини ўзбеклар ташкил қилса ҳам майли...

Asdam:

Уларнинг терма жамоасини тўлиқ олиб келса бўлади!

Paul1991:

Улар футбол ўйнашни “Бунёдкор”да тўп тепган  Ривалдодан ўрганган.

Kovfun-Barrios:

“Армиячилар”нинг ўзини академияси самара бермаяпти. Ўзбекистонда футболчиларни тарбиялашни билишади. Давлат ҳам футболни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди.

photo_2023-12-02_17-36-58

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Россия Премьер-лигасида Аббосбек Файзуллаевдан ташқари, яна беш нафар ўзбекистонлик футболчи тўп тепмоқда. Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев “Рубин”да йил бошидан бери ўйнаяпти. Иброҳимхалил Йўлдошев ва Русланбек Жиянов “Нижний Новгород” жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Футболда олмослар кўп, Файзуллаев эса, улар орасида ноёб бриллиант!

Файзуллаев бўлмаганида аҳвол яна ҳам оғирлашарди!

Файзуллаевнинг ҳақиқий маҳоратини баҳорда кўрасизлар!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!