ЦСКА ҳужумчиси Туркияга кўчиб ўтмоқда
ЦСКА Адольфо Гайчнинг кетишини эълон қилди.
Аргентиналик ҳужумчи сотиб олиш опцияси билан мавсум охиригача ижара асосида "Антальяспор"га ўтди.
Гаич ўтган мавсумни "Ризеспор"да ижара асосида ўтказганди. Бунгача 25 ёшли футболчи "Верона", "Уэска" ва "Беневенто" жамоаларида ҳам тўп тепган.
Маълумот учун, Форварднинг ЦСКА билан шартномаси 2026 йилда якунига этади.
Фикрлар