ЦСКА президенти: Влашичнинг
Ads

Москванинг ЦСКА клуби президенти Евгений Гинер Хорватия терма жамоаси ҳужумчиси Никола Влашични “Эвертон”дан сотиб олинишида миллиардер Алишер Усмановнинг ёрдами катта аҳамият касб этганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, гап футболчини сотиб олишда юзага келган молиявий муаммода бўлмаган, шунчаки асли ўзбекистонлик бўлган Усмонов инглиз клуби хўжайини билан яқин таниш бўлгани учун Влашични Москвага қўйиб юборишини сўраган.

“Эвертон” билан дўстона муносабатлардамиз, клуб хўжайини ҳам бизни доимо илиқ кутиб олади. Бу борада Алишер Усмонов жуда кўп ёрдам берган.

“Эвертон” хўжайинини Алишер Бурхонович орқали танийман. Алишер Бурхонович – менинг энг яқин инсонларимдан бири. У ҳамиша менга ёрдам беради. Ушбу трансферга ҳам у ўз сўзлари билан кўмаклашган”, - дейди Гинер.