«ЦСКА» рақибларини "янчиб"ташламоқда

Россияда минтақавий хоккей лигаси томонидан доимий тарзда ўтказилиб келинадиган чемпионатда «ЦСКА» жамоаси сафарда «Витяз» дарвозасини етти маротаба ишғол этди.

«Амур» ва «Авангард» учрашуви 0:4 ҳисобида якунланган бўлса, «Адмирал» ҳамда «Сибир» баҳсида 2:3 ҳисоби қайд этилди. Кутилмаганда «Трактор» ўз уйида «СКА»га 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Тенг курашлар остида ўтган «Кунлун» ва «Югра» жамоалари ўртасидаги тўқнашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шунингдек, чемпионатда «Автомобильист» – «Динамо Минск»ни 2:0, «Металлург Мг» – «Локомотив»ни 4:1, «Лада» – «Динамо Москва»ни 3:1 ҳисобида енгди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!