ЦСКА тарбияланувчиси энди "Андижон"да ўйнайди!

  • 23 февраля, 2024, 00:24
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Яқинда “Андижон” таркибига Москванинг ЦСКА клубидан қўшилган иқтидорли ҳужумчи Лука Згурский энди тўлақонли жамоамиз аъзосига айланди. Боиси, футболчи ва клуб ўртасида 3 йиллик шартнома имзоланди.    

Tecno

Маълумот учун, Лука Згурский 2005 йилнинг 5 декабрь куни таваллуд топган. У 10 ёшгача “Свестополь” футбол мактабида шуғулланган. Кейинчалик эса ЦСКА клуби академиясига ўтган. Лука 2021-2022 йилги ёшлар лигаси чемпионатида 24 та ўйинда 18 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган. Шунингдек, 2022-2023 йилги мавсумда 22 та ўйинда рақиблар дарвозасини 16 бор ишғол қилган ва 4 марта голга ассист вазифасини бажарган. 2022 йилда эса Лука Згурский ЦСКА академиясининг энг яхши футболчиси деб топилган.

лука5

Лука Россия U21 терма жамоаси аъзоси саналади. Эътиборлиси, футболчи терма жамоадаги дебютини 2023 йилнинг сентябрь ойида Бухорода Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қарши учрашувда ўтказган.

“Андижон” матбуот хизмати.  

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию