"Тулуза"га қарши баҳсда ПСЖнинг икки асосий футболчиси майдонга тушмайди

Париж клуби расмий сайтининг хабар беришича, ҳужумчи Неймар ва ҳимоячи Серхио Рамос "Тулуза"га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда иштирок эта олмайди.

Иккала футболчи ҳам индивидуал тарзда шуғулланмоқда. Неймар келаси ҳафта бошларида сафга қайтади.

21-турдан кейин парижликлар Лига 1да 51 очко билан пешқадамлик қилмоқда. "Тулуза" эса 29 очко билан 12-ўринда боряпти.

Франция чемпионатининг 22-туридан ўрин олган мазкур баҳс эртага, 4 февраль куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!