Турин клуби ўз тўпурари билан шартномани узайтирди

Туриннинг "Торино" клуби форварди Андреа Белотти ушбу жамоада яна 3 йил қоладиган бўлди.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли италиялик футболчи туринликлар билан амалдаги шартномасини 2022 йилга қадар имзолаган. Янги келишувга кўра унинг товон пули 100 млн евро этиб белгиланган. Бироқ, ушбу хабар ҳозирча расман эълон қилингани йўқ.

Маълумот учун, Белотти жорий мавсум “Торино” сафида А Серияда 36та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!