Туринда "Ювентус"ни йирик ҳисобда енгган "Фиорентина" хавфли зонадан узоқлашиб олди

Италия А Серияси 14-туридан ўрин олган "Фиорентина" - "Ювентус" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 0:3 ҳисобида ғалаба қозонди. 

3-дақиқада Влахович флоренцияликларни тезкор равишда ҳисобда олдинга олиб чиқди. 18-дақиқада Хуан Куадрадо қизил карточка олиб, майдонни тарк этди ва жамоасини қийин аҳволда қолдирди. Иккинчи бўлимда Алекс Сандро томонидан киритилган автогол ва Мартин Касереснинг голи ўйиннинг йирик ҳисобда якунланишини таъминлади. 

Мағлубиятдан сўнг, туринликлар онлайн жадвалда 4-ўринда бўлиб турибди. Рақобатчилар ўз ўйинларини эртага ўтказади. Чезаре Пранделли шогирдлари эса очколари сонини 14 тага етказиб, 14-поғонага кўтарилиб олди. 

  • 90'

    Ҳакам ўйинга вақт қўшиб бермади. "Ювентус" йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 88'

    Де Лигт ўрнига Фработта майдонга тушди. 

  • 84'

    Пеццелья огоҳлантирилди. 

  • 82'

    Рибери ва Бираги майдондан олинди. Венути ва Бонавентура улар ўрнида ҳаракат қилади. 

  • 81'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Касерес жарима майдонига узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 76'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Алекс Сандро ўз дарвозасига гол уриб қўйди. Бирагининг узатмасини Куаме босими остида бразилиялик футболчи ўз дарвозасига киритиб юборди. 

  • 75'

    Влахович ўрнига Куаме майдонга тушмоқда. 

  • 73'

    Маккенни ўрнига Кулусевски майдонга тушди. 

  • 72'

    Бурчак узатмасини дарвозабон ушлаб олди. 

  • 71'

    Кьезанинг зарбаси Драговски томонидан қайтарилмоқда. 

  • 69'

    Алекс Сандронинг бош билан берган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

  • 66'

    "Юве" ҳужумлари бесамар якунланишда давом этмоқда. 

  • 63'

    Пульгарнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 62'

    Рибери қоидани бузди. Унинг сариқ карточкаси бор. Эҳтиёт бўлиш зарур. 

  • 59'

    Алекс Сандро рақиб яриммайдонида Амрабатни йиқитди. 

  • 56'

    "Фиорентина" ўйинни ўз жарима майдони атрофидан узоқлаштиришга эришди. 

  • 54'

    Роналдунинг голи офсайддан урилгани сабаб бекор қилинди. 

  • 52'

    Валеро ўрнига Пульгар майдонга ташланди. 

  • 51'

    Бернардескининг жаримадан узатган тўпига Бонуччи етиб бора олмади. 

  • 50'

    Валеро майдон марказида Бентанкурни йиқитди. 

  • 47'

    Валеро сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 46'

    Мората ўрнига Бернардески майдонга тушмоқда. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+2'

    Роналдунинг жаримадан тепган тўпи жонли деворга тегиб қайтди. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45'

    Бонуччи рақиб ҳужумини зарарсизлантирди. 

  • 44'

    "Фиорентина" тартибли ҳимояланмоқда. 

  • 42'

    Амрабатнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 41'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Шенсни эгаллаб олди. 

  • 37'

    Рибери огоҳлантирилди. 

  • 36'

    Рақиб дарвозабони хатосидан Роналду ва Мората фойдалана олмади. 

  • 35'

    Касереснинг жарима майдонига узатмасини Шенсни ушлаб олди. 

  • .34'

    Мората ҳужумда фол ишлатди. 

  • 32'

    Кўз тегди, шекилли! Криштиану жарима майдонига рақибини алдаб, кириб борди. Зарба ноаниқ. 

  • 31'

    Роналдуни флоренциялик ҳимоячилар яхши ёпмоқда. 

  • 28'

    "Юве" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 26'

    Кастровиллининг қулай вазиятдан берган зарбасини Шенсни қайтариб юборди. 

  • 22'

    Бираги сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 20'

    Данило Ремзи ўрнига майдонга тушди. 

  • 20'

    Мезбонлар шошмоқда. 

  • 18'

    Ҳакам ВАРни кўриб чиққач, Куадрадони майдондан четлатишга қарор қилди. 

  • 16'

    Куадрадо ҳужумда ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 16'

    "Юве" кетма-кет узатмаларни амалга оширмоқда. Аммо ҳимоячилар ўтказмади. 

  • 14'

    Бонуччининг хатоси сабаб Влахович зарба бериш имконига эга бўлди. Аммо ижро ўхшамади. 

  • 12'

    Роналду манзилига узатилган тўпни Касерес қайтариб юборди. 

  • 10'

    Куадрадога узатилган тўпга колумбиялик футболчи етиб бора олмади. 

  • 9'

    Кьеза жуда қулай нуқтадан жарима зарбаси ишлади. 

  • 7'

    "Фиорентина" қарши ҳужумда ўйнашга интилмоқда. 

  • 5'

    Роналдунинг жаримадан тепган тўпи жонли деворга тегиб қайтди. 

  • 3'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Влахович рақиб ҳимоячиларидан қочиб кетиб, дарвозабонни ожиз қолдирди. Риберидан супер узатма. 

  • 2'

    Кьеза кичик жароҳат олган кўринади. У ўйинни давом эттира олади. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Италия А Серияси 14-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Фиорентина" учрашуви матнли трансляциясини бошлаймиз. Уни Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!