Турк гранди "Милан" футболчиси учун 35 миллион евро сарфламоқчи
"Милан" ҳужумчиси Кристофер Нкунку фаолиятини "Фенербахче"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар бермоқда.
Журналистнинг ёзишича, турк гранди форвард учун 35 миллион евродан воз кечишга тайёр. Нкункунинг ижараси варианти ҳам кўриб чиқилмоқда. Футболчига Туркия клубидан ташқари АПЛ ва Бундеслига жамоаларидан ҳам қизиқиш бор.
28 ёшли футболчининг ҳозирда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 32 миллион еврони ташкил этади. Унинг Италия клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Маълумот учун, франциялик ҳужумчи жорий мавсум "россонерилар" сафида 20 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол киритди ва 2 та голли узатма амалга оширган.



Фикрлар