Турки Ал аш-Шайх бокс оламига ўзгартиришлар киритмоқчи
Турки Ал аш-Шайх барча промоутерлик компанияларни бирлаштириб, бокс лигасини ташкил этиш ниятида эканини айтди. “Биз келажакда боксда лигага ўхшаш бирор турнир яратишни режа қилганмиз. Шу пайтгача биз камар масаласини муҳокамага қўймадик. Аммо, яхшилаб ўйлаб кўринг. 68 нафар жаҳон чемпионининг бўлиши жуда ғалати ва бироз кулгили ҳолат эмасми?!", — дея Туркининг сўзларини келтирди talkSPORT портали. Эслатиб ўтамиз, професционал бокс WBA, WBC, IBF ва WBO каби ташкилотлар томонидан киритилган камарлар сони туфайли мунтазам равишда жамоатчилик томонидан танқид қилинади. Ҳозирда тўртта ташкилот томонидан эътироф этилган 17 вазн тоифасида 68 нафар жаҳон чемпиони бор.
Фикрлар