Турки Ал аш-Шайх Исроил Мадримовнинг имкониятига баҳо берди!

Турки Ал аш-Шайх уч вазн тоифасида бокс бўйича жаҳон чемпиони америкалик Теренс Кроуфорд ва ҳамюртимиз Исроил Мадримов ўртасидаги жанг ҳақида гапирди.

 "Агар бокс оқшомининг асосий тўқнашуви ҳақида гапирадиган бўлсак, Мадримов аутсайдер, аммо бу жанг осон бўлмайди.  Унинг ғалабаси ҳақиқий сюрприз бўлади. Аммо, агар у ютқазса ҳам афсонага ютқазади. Кроуфорд спорт тарихидаги энг буюк боксчилардан бири, аммо у ҳеч қачон муносиб эътирофга сазовор бўлмаган. Агар Теренс бошқа даврда яшаганида, унга ёдгорлик ўрнатилган ва у ҳақида тарих китобларида ёзилган бўлар эди"  – деб ёзди Турки Ал аш-Шайх ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Кроуфорд(40-0, 31 KO) ва Мадримов(10-0-1 N/C, 7  KO) ўртасидаги жанг 3 август куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!