
Турки Аль аш-Шейх WBA президентига қарши чиқди!
Аввалроқ, Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) президенти Хильберто Мендоса 15 раундлик жанглар қайтиши мумкинлиги айтганди. Бироқ Турки Аль аш-Шейх бунга норозилик билдирди.
“15 раундлик жанглар боксчиларнинг соғлиғи учун зарарли ва мен ҳеч қачон бу қоидани қайтириш фикрини қўллаб-қувватламайман. Менимча, 12 раундлик баҳсларнинг ўзи ҳам чарм қўлқоп усталарига катта хавф туғдиради" - дея Аль аш-Шейх сўзларини келтирди "The Ring".
Эслатиб ўтамиз, чемпионат ўйинлари 1987 йилгача 15 раундлик форматда ўтказилган.
Фикрлар