Туркия - Ўзбекистон ўйинига келадиган мухлислар учун бепул чипталар тақдим қилинади
Ads
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 2 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Туркияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Мухлислар ўртасида мазкур ўйинга қизиқиш катта экани ҳеч кимга сир эмас. Бу Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Туркияга қарши ўз тарихидаги биринчи ўйини бўлади.

Ана шу тарихий ўйинда миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватлаб туриш учун айни кунларда Туркияда хизмат сафарида бўлиб турган ёки меҳнат фаолияти олиб бораётган барча ватандошларимизни Аланья шаҳридаги "Alanya stadium" ўйингоҳига чорлаб қоламиз. 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Туркия - Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини томоша қилиш учун стадионга ташриф буюрадиган ўзбекистонлик мухлислар учун 100та чипта бепул тақдим қилинади. Чипталарни Туркиядаги ўзбекистонлик  мухлислар 1 июнь куни "Sense hotel" меҳмонхонасидан олиб кетишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўйин 2 июнь куни "Alanya stadium" ўйингоҳида маҳаллий вақт билан соат 21:00да (Тошкент вақти билан соат 23:00да)бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Said Said
25/05/2019 16:11
Istanbulda bolmadida afsus
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
25/05/2019 16:09
туркиядаям билетни текин қиворишдими қойилеее