Туркия - Ўзбекистон учрашувини ким шарҳлайди?
Хабарингиз бор эртага Эктор Купер бошчилигидаги миллий терма жамоамиз Анталияда Туркияга қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Берилган маълумотларга қараганда Туркия ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги баҳс “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади ва уни Ҳайрулла Ҳамидов шарҳлаб боради.
Эслатиб ўтамиз, Туркия - Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини 2 июнь куни соат 23:00да Аланья шаҳридаги "Alanya Stadium" ўйингоҳида бошланади.
Фикрлар