Туркия - Хорватия баҳсида кучлар тенг келди - 3:3

Ҳозиргина Туркия ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди.

Туркиядаги ўйин шиддатли ва муросасиз кечди. Буни қайд этилган ҳисобдан ҳам билиб олиш мумкин. Туркия баҳси Хорватия 3:3 ҳисобида жанговар дуранг билан якунланди.

Мезбонлар сафида голларни Женк Тосун (23'), Дениз Тюрюч (41') ва Женгиз Ундер (58') киритди. Меҳмонларнинг голларига Анте Будимир (32'), Марио Пашалич (53') ва Йосип Брекало (56') муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!