Туркия 2036 йилги Олимпия ўйинлари мезбонлиги учун жиддий киришди

Туркиянинг Истанбул шаҳри 2036 йил бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларини қабул қилиш учун курашга қўшилди. Бу ҳақида Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах билан учрашувда маълум қилди.

2036 йилги Олимпиада мезбонлигига 10 мамлакат даъвогарлик қилмоқда. Улар орасида Жанубий Корея, Қатар, Германия, Мексика, Венгрия, Миср, Ҳиндистон ва Индонезия каби давлатларни ҳам учратиш мумкин. Истанбул 2020 йилги Олимпия ўйинларини қабул қилиш учун Токио билан жиддий курашган. Рақобат сўнгида эса кунчиқар юрт пойтахти мезбонликни қўлга киритган эди.

Эслатиб ўтамиз, ёзги Олимпия ўйинлари 2024 йил Париж (Франция), 2028 йил Лос-Анжелес (АҚШ), 2032 йил эса Брисбен (Австралия) шаҳарларида бўлиб ўтади.

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!