Туркия футбол федерацияси хайрия кампаниясини бошлади

  • 7 февраль, 2023, 11:24
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туркия футбол федерацияси зилзила қурбонларига 20 миллион лира хайрия қилди.

Tecno

Душанба куни эрталаб Туркияда 7,8 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, 2316 киши ҳалок бўлган, яна 13293 киши жароҳатланган.

“Бизнинг юрагимиз вайроналар остидан олиб чиқилаётган ёки олиб чиқилишини кутаётган биродарларимиз билан урмоқда.

Биз хайрия кампаниямизни бошлаяпмиз ва 20 миллион лира (тахминан 1 миллион евро) хайрия қиламиз. Мамлакатимиз сўнгги пайтларда дуч келган энг катта офатлардан бири бўлган ушбу зилзила жароҳатларини биргаликда даволаймиз, деб ишонамиз.

Биз барча терма жамоаларимиз аъзоларини, клубларимизни ва уларнинг раҳбарларини, барча футболчиларимизни, мураббийларимизни, ҳакамларимизни, мухлисларимизни хайрия акциямизни қўллаб-қувватлашга чақирамиз”, — дейилади Туркия футбол федерацияси баёнотида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!