Туркия ҳамда Ла Лига клублари Коутиньони ўз сафига қўшиб олиш ниятида

"Астон Вилла" футболчиси Филиппе Коутиньо фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин. 

Журналист Фабрицио Романо берган хабарга кўра, бразилиялик хавбек трансферига Туркиянинг "Бешиктош" ҳамда Испаниянинг "Реал Бетис" клублари қизиқмоқда. 

Бирмингемликлар янги мавсумда унга ишонч билдирмайди. Бразилиялик трансфер ойнаси ёпилгунга қадар АПЛ клубини тарк этиши кутиляпти.

Эслатиб ўтамиз, Филиппени "Астон Вилла" "Барселона"дан 20 миллион евро эвазига ўз таркибига қўшиб олганди.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!