Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Ризеспор": Tахминий таркиблар билан танишинг

Туркия Суперлигасининг 20-турида "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Ризеспор" жамоасини қабул қилади. Сўнгги ўйинларда кетма-кет ғалаба қозониб келаётган Нури Шаҳин шогирдлари бугун ҳам 3 очкони ўз ҳисобига ёздириб қўйишга ҳаракат қилади.

Баҳс олдидан RizeDeyiz нашри жамоаларнинг тахминий таркибларини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонлик футболчилар Элдор Шомуродов ҳамда Аббосбек Файзуллаев асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда. Афсуски, меҳмонлар сафида тўп тепаётган яна бир ҳамюртимиз Ҳусниддин Алиқулов бугунги ўйинни жароҳат сабаб ўтказиб юборади.
Image
Image

Маълумот учун, учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!