Туркия Суперлигаси якунига 1 тур қолганда Шомуродовнинг тўпурар бўлиш имкониятлари қандай?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Туркия Суперлигасининг жорий мавсуми ўз ниҳоясига етиб бормоқда. 33-тур доирасида “Истанбул Башакшеҳир” “Самсунспор”ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Эътиборлиси, мазкур учрашувда Элдор Шомуродов ҳам гол киритишга муваффақ бўлди.

Мавсум давомида ўзбекистонлик ҳужумчи тўпурарлар пойгасида жиддий кураш олиб бормоқда. Айни пайтда Шомуродов ўз ҳисобига 21 та гол ёздириб қўйган.

Футболчи “Олтин бутса” учун курашда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам эса “Трабзонспор” аъзоси Пол Онуачу ҳисобланади. У 22 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган. Кучли учликни эса 19 та гол билан Талиска якунлаб турибди.

Агар Онуачу сўнгги турда гол уролмаса ва Элдор яна икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилса, ҳамюртимиз тўпурарликда пешқадамга айланиши мумкин.

Маълумот учун, “Истанбул Башакшеҳир” навбатдаги турда “Газиантеп”га қарши майдонга тушади. “Трабзонспор” эса сафарда “Генчлербирлиги” билан баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!