Туркия Суперлигасининг тўпурарлар жадвали билан танишинг

  • 17.02.2026 18:04
  • Улуғбек Хошимов
  • 1
  • Футбол

Туркия Суперлигаси ўзининг қизғин палласига етиб келмоқда.

Айна вақтда Чемпионатнинг 22-тур беллашувлари якунланган ва Истанбулнинг "Галатасарой" жамоаси пешқадамлик қилмоқда. Тўпурарлар пойгасида ҳам рақобат кундан-кунга ортиб боряпти. "Трабзонспор" форварди Паул Оноучо 16та гол урган ҳолда, биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи поғонадан эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Истанбул Башакшехир" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов жой олган. Унинг ҳисобида 15та гол бор. Учинчи ўриндан эса икки нафар футболчи жой олган. "Фенербахче" клуби футболчиси Андерсон Талиска ва "Галатасарой" форварди Мауро Икарди рақиблар дарвозасини 13 мартадан ишғол қилган.
Image

Навбатдаги тур баҳсларига 20 февраль куни старт берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
17/02/2026 19:22
Оноучода 5 та гол пенальтидан.