Туркия терма жамоаси аъзоси янги мавсумни
Ads

"Реал" Мадрид клуби "Рома" ярим ҳимоячиси Женгиз Ундерга  қизиқиб қолди.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 21 ёшли туркиялик футболчини мавсумлар оралиғида сотиб олишга уруниб кўрмқочи. Ўз навбатида римликлар истеъдодли футболчисини 40-50 миллион евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас.

Қайд этиш лозимки Ундерга "Арсенал", "Челси", "Барселона", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария"дан ҳам қизиқишлар бор.

Маълумот учун, Ундер жорий мавсум “Рома” сафида жами 26та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.