Туркия терма жамоаси афсонаси "Барселона"га миннатдорчилик билдирди

"Касаллик пайтида ва ундан сўнг ҳам клуб менга катта ёрдам берди. Буни ҳеч қачон унутмайман. Мен ўлим билан курашаётган эдим. "Барселона"нинг мана шундай пайтда менга ёрдам қўлини чўзгани учун ундан бутун умр қарздорман.

Барчага, айниқса клуб президенти Бартомеуга раҳмат демоқчиман. Улар менинг ҳаётимни сақлаб қолишди", - деди туркиялик собиқ футболчи.

Маълумот учун, Речбер 2003-2004 йиллар мобайнида "кўк-анорранглилар" шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!