Туркия терма жамоаси аъзоси АПЛ клубига кўчиб ўтиши мумкин
Истанбулнинг “Фенербахче” клуби сардори Хасан Калдирим фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
BBC тарқатган хабарга кўра 29 ёшли Туркия терма жамоаси ҳимоячисига Лондоннинг “Вест Хэм” клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Футболчининг ўзи ҳам АПЛга кўчиб ўтишга қарши эмас.
Маълумот учун, Калдирим ўтган мавсум Туркия Суперлигасида жами 31та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 3та ассист ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган, товон пули эса 5 млн еврони ташкил этади.
Фикрлар