Туркияда абадий рекорд қайд этилди

  • 9 июля, 2020, 22:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туркия чемпионатининг 31-турида “Генчлербирлиги”га қарши учрашувнинг 81-дақиқасида майдонга тушиб, рақиб дарвозасини ишғол қилган “Фенербаҳче” ярим ҳимоячиси Эмре Белезўғли сўнгги тўртта ўн йилликда гол урган дунёдаги ягона футболчига айланди.

Tecno

Айни пайтда 39 ёшни қарши олган Эмре илк голини 1998 йилда урган эди. У ундан кейинги иккита ўн йилликда ҳам майдонни голсиз тарк этмаган. Ниҳоят, 2020 йилга келиб, тўртинчи ўн йилликдаги биринчи тўпини киритди.

Эмре бунгача охирги голини жорий мавсумнинг биринчи турида, яъни 2019 йилнинг 19 август куни “Газиантеп” дарвозасига йўллаган эди. Моҳир ярим ҳимоячи ўз даврида Англия, Испания ва Италиянинг кучли клубларида ўйнаган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию