Туркиядаги зилзила бўйича "Локомотив" клуби баёнот берди
Айни дамда Ўзбекистоннинг 14 клуби Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда.
Шу жумладан, "Локомотив" жамоаси айни кунларда Белек шаҳрида бўлиб турибди. Зилзила эпицентри сифатида Газиантеп шаҳри қайд этилган. Маълумки, Газиантеп шаҳри Анталиядан 500 километр узоқликда.
"Бугун бўлган иккала зилзила ҳам Анталия шаҳрига етиб келгани йўқ. Шундай экан, футбол мухлислари, хавотир олманг. Нафақат "Локомотив", балки Ўзбекистоннинг барча клубларида ишлар жойида.
Фурсатдан фойдаланиб, "Локомотив" футбол клуби ушбу зилзила оқибатида халок бўлганларнинг яқинларига хамдардлик билдиради.
Ота-боболаримиз айтганидек, барчамизни ўт балоси, сув балосидан асрасин! Сиз ҳам ўзингизни асранг!", - дейилади баёнотда.
Фикрлар