Туркиянинг икки клуби зилзила туфайли чемпионатдаги иштирокини тўхтатди

  • 12 февраля, 2023, 16:24
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туркияда содир бўлган зилзилалар туфайли бир нечта шаҳар катта талафот кўрди. Натижада, чемпионат жамоалари ўз иштирокини тўхтатишга мажбур бўлмоқда.

Tecno

Жумладан, "Газиантеп" клуби Туркия Суперлигаси ўйинларида майдонга туша олмаслигини маълум қилди. 

"2023 йилнинг 6 февраль куни шаҳримиз ва бизга қўшни бўлган 10 та ҳудудда юз берган зилзила оқибатларини бартараф этиш учун курашишда давом этяпмиз. Бундай вазиятда футбол ҳақида ўйлай олмадик.

Аввало, зилзила туфайли ҳалок бўлган яқинларимизга Оллоҳдан раҳмат, ярадорларга тезроқ соғайиб кетишларини сўраб қоламиз. Клубимиз айни пайтда ўз фаолиятини давом эттиролмайди. Раҳбариятимиз 2022-2023 йилги мавсумдаги турнирларда қатнашмасликка қарор қилди.

Юртимиз зилзила оқибатларини иложи борича тезроқ бартараф этишига ишонамиз ва бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага миннатдорчилик билдирамиз.

Ҳурмат билан "Газиантеп" футбол клуби",-дейилади баёнотда.

Аввалроқ, "Ҳатайспор" ҳам ўз иштирокини тўхтатганини маълум қилганди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию